Ироқнинг Талаъфар шаҳри террористлар ишғолидан озод этилди
(last modified Sun, 27 Aug 2017 13:47:24 GMT )
август 27, 2017 18:47 Asia/Tashkent
  • Талаъфар шаҳри
    Талаъфар шаҳри

Ироқнинг Қодемун амалиётлари қўмондони Ироқнинг Найнаво вилояти Талаъфар шаҳрининг барча минтақаларини ИШИД террорчи гуруҳи ишғолидан озод этилганлиги ҳақида хабар берди.

Ироқ манбаларига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Ироқнинг Қодемун амалиётлари қўмондони Абдуламир Рашид Ёруллоҳ шунингдек бугун эрта тонгда Ироқ армияси ва халқ орасидан чиққан кўнггилли кучлари  Талаъфар шаҳридаги Ҳай Аласкарий ва Ассаноъа Ашшимолия минтақаларини ИШИД террористлари қўлидан қайтариб олиши билан шаҳарнинг барча минтақаларини террористлар ишғолидан нажот бердилар деб таъкидлади.

Шу тартибда  Талаъфар шаҳрининг 29 тумани ва минтақалари ИШИД такфирий гуруҳи ишғолидан озод этилган.

Ироқ Мудофаа вазирлиги ҳам бу мамлакат қуролли кучлари томонидан  Талаъфар шаҳрининг барча минтақаларини террористлар ишғолидан қайтариб олинганлигини тасдиқлади.

Айтиш керакки жорий йилнинг 20 августида Ироқ армияси ва кўнгилли кучлари Талаъфар шаҳрини террористлар ишғолидан озод қилиш амалиётларини бошлашганди.