Яна бир Фаластинлик ўсмир оғир тан жароҳат олиши ортидан шаҳид бўлди
21 ёшли фаластинлик Роид Солеҳий Байт Лаҳм шаҳрининг ғарбидаги Даҳийша лагерида истиқомат қилади. Икки ой олдин Сионист ҳарбийларининг ушбу лагерга қарата амалга оширган ҳужумларида ярадор бўлган эди.
Сионистик режим ҳарбийларининг ҳужумида бир фаластинлик ўсмир Байтул Лаҳмда ярадор бўлди ва оғир тан жароҳат олиши ортидан шаҳид бўлди.
Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли фаластинлик Роид Солеҳий Байт Лаҳм шаҳрининг ғарбидаги Даҳийша лагерида истиқомат қилади. Икки ой олдин Сионист ҳарбийларининг ушбу лагерга қарата амалга оширган ҳужумларида ярадор бўлган эди.
Фаластин асирлари ишлари бўйича марказ раиси Ийсо Қароқеъ якшанба куни роид Солеҳийнинг шаҳид бўлишига масъул деб Сионистик режимни айблади. Унга кўра, Сионист ҳарбийлари фаластинлик Солеҳийни қўлга олган пайтларида яқин масофадан туриб унга қарата ўқ узишган.