Ироқ халқи Курдистон минтақасида референдум ўтказилишига қарши чиқмоқда
Ироқ шарқидаги Диёла вилояти аҳолисининг юзлаб нафари яна бир бор бу вилоят кенгаши биноси олдидаги Ал-фалоҳа майдонида митинг ўтказиб, Курдистон минтақасида рефередум ўтказилишини тўхтатишни сўрадилар.
Ахборот манбаларига кўра, бундан олдин ҳам Ироқнинг Диёла, Салоҳиддин ва Найнаво вилоятларининг минглаб нафар аҳолиси норозилик намойишлар ўтказишлари билан Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказилишига қарши эканлигини эълон этгандилар.
Ироқ парламентидаги Гурон ҳаракати намояндаси Маҳмуд Ризо Каркук аҳолисининг аксарияти референдумга зид бўлиб, бу референдумни мазкур минтақанинг жуда кам аҳолиси қўллаб- қувватлаши мумкин деб айтганди.
Бошқа хабар шуки, .
Шунингдек Ироқ Курдистонидан Эррн ҳаво ҳудудлари орқали учадиган барча парвозларга ҳам чек қўйилган деб қўшимча қилди Кайвон Хусравий.
Ироқнинг шимол минтақаларида норозиликларни ошиб бориши билан бир пайитда, Курдистон минтақаси раиси Масъуд Боризоний жорий йилнинг 25 сентябрь куни референдум ўтказишни таъкидламоқда.