Ал-Ибодий Ироқ қуролли кучларига Курдистон фуқароларини ҳимоя қилиш учун кўрсатма берди
(last modified Mon, 25 Sep 2017 13:24:47 GMT )
сентябр 25, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • Ал-Ибодий Ироқ қуролли кучларига Курдистон фуқароларини ҳимоя қилиш учун кўрсатма берди
    Ал-Ибодий Ироқ қуролли кучларига Курдистон фуқароларини ҳимоя қилиш учун кўрсатма берди

Курдистон минтақасидаги фуқаролар таҳдидга учраса ва референдумда иштирок этиш учун мажбур этилган тақдирда амалиётга киришлари учун кўрсатма берди

Ироқ бош вазири душанба куни мамлакат қуролли кучларига Курдистон минтақасидаги фуқаролар таҳдидга учраса ва референдумда иштирок этиш учун мажбур этилган тақдирда амалиётга киришлари учун кўрсатма берди. Ироқнинг Курдистон минтақасининг алоҳида бўлиб чиқиши учун бугун душанба куни референдум ўтказилди. 

Ироқ расмийлари курд референдуми натижалари устида ишлаш ниятида эмас. Бу ҳақда 25 сентябрь, душанба кунига мўлжалланган референдум арафасида мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий маълум қилди.

«Референдум ва унинг натижалари бўйича ишлаш бўлмайди. Биз мамлакат яхлитлиги ва якдиллиги, барча фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларимизни давом эттирамиз», — дейилади бош вазир матбуот хизмати томонидан тарқатилган баёнотда. 

Ал-Ибодий бўлажак тадбирни яна танқид қилди ва минтақанинг муаммолари Бағдод билан боғлиқ эмаслиги, маҳаллий расмийлар «коррупцияси ва ёмон бошқаруви» натижаси эканлигини билдирди. 

«Биз учун қадрли курд халқига минтақанинг аксарият муаммолари ички кўринишга эгалиги ва Бағдод билан боғлиқ эмаслиги, ажралиб чиқиш ҳақидаги даъватлар уларни янада чуқурлаштиришини тушунтириш лозим», — деди Ироқ Бош вазири. 

 

Ёрлиқ