Фаластинлик гуруҳлар Қуддусдаги шаҳодатталаблик амалиётини ҳимоя қилишди
(last modified Tue, 26 Sep 2017 14:08:44 GMT )
сентябр 26, 2017 19:08 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар
    Фаластинлик гуруҳлар

Фаластиннинг Исломий жиҳод ва Исломий муқовимат ( Ҳамас ) ҳаракатлари чиқарган алоҳида баёнотларида ишғол этилган Қуддус шимоли ғарбида амалга оширилган шаҳидлик амалиётни ҳимоя қилдилар.

Бугун эрта тонгда фаластинлик ёш йигитни ишғол этилган Қуддус шимоли ғарбида амалга оширган шаҳодатталаблик амалиётида  сионистик режимнинг 3 ҳарбийси ҳалок бўлди ва бошқа бир аскари жароҳат олди. Худди фаластинлик ёш йигит ҳам сионистик режим ҳарбийларининг ўқидлан шаҳид бўлди.

Ал-Олам ахборот телеканали хабарига кўра, ушбу шаҳидлик амалиёт ортидан Фаластиннинг Исломий жиҳод ҳаракати чиқарган баёнотида  бу амалиёт сионистик режим тарафдорлари ва бу режим билан ярашувга рози бўлганларга жиддий зарба бўлиб, Фаластиндаги эрксевар халқининг рамзи ҳисобланади деб эълон қилди.

Ёрлиқ