Фаластин давлати сионистик режимдаги уюшган терроризмини кескин қоралади
(last modified Tue, 10 Oct 2017 13:45:00 GMT )
октябр 10, 2017 18:45 Asia/Tashkent
  • Фаластин давлати
    Фаластин давлати

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида, сионистик режим, бу режим ҳарбийлари ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар томонидан мазлум Фаластин халқига қарши ишга солинаётган уюшган террорчиликни қоралаб чиқди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида  сионистик режимини Фаластин давлатини ташкил этиш фурсатлари йўлига тўсиқлар яратишда айблади.

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида жумладан қуйидагича келган: халқаро қонунлар ва инсон ҳуқуқлари принсиплари асосида  сионистик режими  минтақада инсон ҳуқуқларини кетмакет бузиб келишига нисбатан хақаро миқёсидаги эътиборсизликдан суиистеъмол қилиб кундан кунга юзсизлик билан жиноятларини давом эттирмоқда. Сионистик режими томонидан содир этилаётган жиноятларга шоҳид бўлиб сукут сақлаш  жиноятларга шерик бўлиш маъносидадир.

Мазкур баёнот давомида БМТ Хавфсизлик кенгаши ва бошқ Халқаро  ташкилотларини  мустақил бир мамлакат ҳукуматини расман тан олишнинг муқаддимаси бўлган,  Фаластин масаласига тегишли резолиюцияларни ижро этилиши ва фаластинликлар ҳуқуқини ҳимоя этишга чақирилган.

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек  сионистик режими Фаластин минтақасини яҳудийлаштириш ва фаластинлик манбаларни талон- тарож қилиш йўли орқали Фаластин давлатини ташкил этиш фурсатларига барҳам беришга қаратилган   ёвуз лойиҳаларини ижро этишга уринмоқда.. Халқаро ҳамжамият эса бу жиноятларни кўриб туриб сукут сақламоқда деб таъкидлади. 

Ёрлиқ