Ироқ қуролли кучлари Киркук шаҳрига кириб олишди
(last modified Mon, 16 Oct 2017 12:50:18 GMT )
октябр 16, 2017 17:50 Asia/Tashkent
  • Ироқ қуролли кучлари Киркук шаҳрига кириб олишди
    Ироқ қуролли кучлари Киркук шаҳрига кириб олишди

Курдларнинг Саҳар телеканалига кўра, Ироқ ҳукумат кучлари Киркук вилоятида жойлашган К1 ҳарбий базасини ҳеч қандай қаршиликсиз назорат остига олди

Ироқ армияси Киркук шаҳрига кириб олишди. Курдларнинг Саҳар телеканалига кўра, Ироқ ҳукумат кучлари Киркук вилоятида жойлашган К1 ҳарбий базасини ҳеч қандай қаршиликсиз назорат остига олди. 

Ироқ телевидениесининг маълум қилишича, ҳукумат кучлари Киркук вилоятининг катта қисмини назорат қилади. Таъкидланишича, бир нечта туманларда Ироқ хавфсизлик кучлари ходимлари ва курд жангчилари ўртасида вақти-вақти билан отишмалар содир бўлиб турибди.  

Ироқ армияси операцияси ярим тунга яқин бошланган. Ироқ телевидениесининг таъкидлашича, Ироқ армияси операция вақтида катта ҳудудни эгаллаб олишга муваффақ бўлган. 

Бундан аввалроқ курдлар Бағдоднинг Киркук атрофини бўшатиш талабини бажаришдан бош тортганлар. Курдлар аксинча бунга жавобан ҳудудга пешмерганинг 6 минг жангчисини қўшимча сафарбар қилган эди.

Киркук вилояти 2014 йилдан бери пешмерга отрядлари томондан назорат қилинади. Ушбу ҳудуд Ироқ Курдистони таркибига кирмайди. Курд кучлари бу ҳудудни ИШИД жангарилари ҳужумларидан ҳимояланиш мақсадида ўз назоратларига олганлар.

14 октябрь, шанба куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Хавфсизлик кенгаши ҳукумат йиғилишида низоли ҳудудлар (Ироқ ва Ироқ Курдистони ўртасидаги) устидан назорат Бағдоддаги марказий ҳокимият бошчилигида федерал ва маҳаллий кучлар ҳамкорлигида амалга оширилишини маълум қилди.