Сионистик режим ҳарбийлари Фаластиннинг турли минтақаларига қарата ҳужумларини давом эттирияпти
(last modified Mon, 15 Aug 2016 14:04:32 GMT )
август 15, 2016 19:04 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари Фаластиннинг турли минтақаларига қарата ҳужумларини давом эттирияпти

Сионистик режим ҳарбийлари Фаластиннинг турли минтақаларига қарата ҳужумларини давом эттирияпти

Ахборот манбалари Сионистик режим ҳарбийларининг Фаластиннинг турли минтақаларига қарата ҳужумларининг давом этаётгани ва Фаластин минтақасида янги шаҳарча қуриш ишлари ҳақида хабар беришди. Фаластиннинг Маъа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим ҳарбийлари душанба куни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларининг турли ҳудудларига жумладан Байт Лаҳм, Зулкарам, Рамуллоҳ, Наблисга ҳужум қилиш билан, камида 16 нафар Фаластин аҳолисини қамоқа олишди. Шу билан бирга, Сионистик режимнинг қурилиш ишлари бўйича комитети душанба куни шундай маълум қилдики, Исроил Байт Лаҳм минтақасида янги шаҳарча қуриш мақсадида ушбу минтақани талон тарож қилиб мусодара қилди.