Сурия армияси: Сионистик режимга қарашли террорчилик гуруҳларини йўқ қиламиз
(last modified Sat, 21 Oct 2017 13:12:07 GMT )
октябр 21, 2017 18:12 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси: Сионистик режимга қарашли террорчилик гуруҳларини йўқ қиламиз
    Сурия армияси: Сионистик режимга қарашли террорчилик гуруҳларини йўқ қиламиз

Сионистик режим террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида бугун шанба куни Сурия армиясининг ҳарбий позициясига қарата ҳужум қилди

Сионистик режим террорчи гуруҳларнинг катта талафотларни бошдан кечирганидан сўнг, ушбу гуруҳларни ҳимоя қилиш учун ва уларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида Қанитрадаги ҳарбий позицияга ҳужум қилди. 

Ал-Олам агентлигининг хабар қилишича, Сурия армияси бош қўмондонлиги ва қуролли кучлар ўз баёнотларида шундай маълум қилишдики, Сурия қуролли кучларини Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳининг Қанитрадаги ал-Баъс шаҳрининг атрофидаги ҳужумларини бартараф этишдаги муваффақиятларидан кейин Сионистик режим террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида бугун шанба куни Сурия армиясининг ҳарбий позициясига қарата ҳужум қилди. 

Армия бош қўмондонлиги ўзининг ушбу баёнотида мазкур тажовузнинг оқибатлари хусусида огоҳлантирди ва Сионистик режимни ушбу ҳужумни уюштиришда масъул дею атади. 

Ёрлиқ