Туркия давлати АҚШни огоҳлантирди
(last modified Sun, 22 Oct 2017 13:24:47 GMT )
октябр 22, 2017 18:24 Asia/Tashkent
  • Туркия давлати
    Туркия давлати

Анқара давлати АҚШни Суриядаги Раққа шаҳрини курдлар ихтиёрига топшириши тўғрисида огоҳлантирди.

Туркия бош вазири ўринбосари яқинда террористлар ишғолидан озод қилинган Сурия шимолидаги Раққа шаҳрини Суриянинг демократик иттифоқи номли курдлар гуруҳига топширилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Анталия ахборот агентлиги хабарига кўра,  кеча Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим ўринбосари  Фикри Ишик  сўзлаган нутқида  Раққа шаҳрини курдларга топширилиши  жиддий муаммоларни келтириб чиқаради ва бу шаҳарда этник низоларни кенгайтиради деб айтди.

 Фикри Ишик  бу изҳоротини Суриядаги демократик кучлар томонидан Курдистон ишчилар партиясининг қамоқдаги раҳбари Абдулоҳ Ужалон суратлари қўлга олингани ва кўтарилгани тўғрисидаги тасвирларни тарқатилганидан кейин баён қилган.

Раққа шаҳри 2014 чи йили ИШИД террорчи гуруҳи томонидан ишғол этилган Суриянинг биринчи шаҳри эди. ИШИД террористлари бу шаҳарни  ўз  қўмондонлиги марказига айлантиришганди.