Ироқ Курдистони етакчиси Масъуд Борзаний 1-ноябр куни ўз ваколатларини топширади
Бундай фикрни 29 октябрда референдум ўтказилгандан кейин илк бор телевидение орқали мурожаат қилган мухторият етакчиси Масъуд Борзаний айтиб ўтди
Масъуд Барзаний Ироқ Курдистонининг мустақиллиги бўйича референдум Бағдод томонидан мухториятга ҳужум қилиш учун баҳона бўлганлигини иддао қилди. Бундай фикрни 29 октябрда референдум ўтказилгандан кейин илк бор телевидение орқали мурожаат қилган мухторият етакчиси Масъуд Барзаний айтиб ўтди.
Ироқ Курдистонининг кўп йиллик етакчиси 1 ноябрда ўз ваколатларини топширмоқда. "Марказий ҳукумат Курдистонга қарши қилаётган ишлар аввалдан режалаштирилган бўлган. Референдум эса мухториятимизга ҳужум қилиш учун бир баҳона бўлган", деб иддао қилди Барзаний.
Барзанийнинг айтишича, референдумдан мақсад курдлар учун муаммоларни ҳал қилишнинг тинч йўлини топишдан иборат бўлган. "Биз ҳамиша референдум ортидан дарҳол мустақиллик ҳақида бирор-бир декларациялар эълон қилинмаслигини ва биз доимо мулоқотга интилганимизни айтиб келганмиз. Ҳозир бўлаётган ишлар референдум деб бўлмаяпти, деб айтиб ўтди Барзаний.
Барзаний баҳсли ҳудудларда куч қўллаётган Бағдоднинг ҳаракатларини "қонституцияга зид" деб атади ва марказий ҳукуматни яна бир бор мулоқотга чорлади. "Улар конституцияни ҳимоя қилишаётганини айтишмоқда, бироқ унинг қаерида сиёсий курашда Ироқ қўшинларини қўллаш мумкинлиги ёзилган? Агар Бағдод ҳақиқатан ҳам тинчлик ва мулоқотни истаса, унда курд вилояти бу жараённи бошлади ва умид қиламизки, Бағдод биз билан мулоқот қилишга тайёр", деб айтди Курдистон етакчиси.