Ливан Ҳизбуллоҳи Саъд Ҳаририйни истеъфога чиққанига аксил амал кўрсатди
Ливан Ҳизбуллоҳи чиқарган баёнотида Ливан бош вазири Саъд Ҳаририйни ўз симматидан истеъфо берганига аксил амал кўрсатди.
Ливан Ҳизбуллоҳи ўз баёниясида шунингдек Арабистон режими Ливаннинг муқовимат кучларининг роли ва мавқеиятини ўзгатиришга уриниб келмоқда деб эълон қилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи баёнотида жумладан қуйидагича келтирилган: Арабистон режими Ливанда янги фитна -низоларни келтириб чиқаршга ҳаракат қилмоқда.
Шундай бир ҳолда Ливандаги социалистик- БААС партияси миллий раҳбари ҳам чиқарган баёнотида Саъд Ҳаририйни бош вазирлик лавозимидан истеъфо бергани миллий масъулиятни кўрмаганга олиши ва ушбу масъулиятдан қочишидан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.
Мазкур баёнотда ҳам Саъд Ҳаририйни бирдан истеъфога чиқиши ихтилофлар ва муаммоларга ечим топишга қаратилган Ливаннинг демократик чорчубаси ҳамда қонун ва сиёсий принсипларига зиддир, ҳолбуки Ҳаририй ўз истеъфосини эълон қилган Арабистон режимида бундай қонунлар ва принсиплар мавжуд эмас деб келтирилган.
Кеча Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй Арабистон пойтхти Ар- Риёд шаҳридан ўз вазифасидан истеъфога чиққанини эълон қилди.