Суриянинг Букамол шаҳри ИШИД террористлари ишғолидан озод этилди
Кеча Сурия давлат армияси ва муқовимат кучлари Дейруззувр вилоятининг Букамол шаҳрини ИШИД такфирий-террорчи гуруҳи ишғолидан озод этдилар.
ПрессТВ телеканали хабари кўра, Букамол шаҳри Фурот дарёси соҳиллари ва Сурия ва Ироқнинг муштарак чегараси яқинида жойлашган бўлиб бу мамлакатдаги ИШИД терорчи гуруҳининг энг сўнгги базаси ҳисобланарди.
Сурия президенти Башор Асад Дамашқ шаҳрида ўтказилган " Араб халқлари миллий конфренцияси" қатнашувчилари билан учрашувида Сурия давлат армияси илгаригидек мамлакатнинг турли минтақаларини террористлар ишғолидан озод қилишни давом эттирмоқда деб айтди.
У ўз сўзларида Сурия ҳарбий кучлари ҳозиргача терроризмга қарши кураш жараёнида назарга тутган мақсадларидан 80 фойизини амалга оширишган деб қўшимча қилди.
Башор Асад шунингдек Сурия давлат армияси Эдлеб вилоятида Туркия ҳарбий кучлари ва " Жабҳаттуннусра" га қарашли гуруҳлар қаршисида тура олишга мажбур бўлади деб аниқлик киритди.