Арабистонлик шаҳзодалар қийноқлар ортидан шифохонага ётқизилди
Саудия арабистони расмийларининг иддаосига кўра, шаҳзодалар ўз жонига қасд қилиши ортидан оғир тан жароҳати олишган. Аммо, шаҳзодаларда ҳарбийлар томонидан қаттиқ дўппослангани асарлари кўриниб турибди
Арабистоннинг олдинги подшосининг фарзанди Мутъаб Бид Абдуллоҳ билан яна беш нафар бошқа шаҳзодалар қамоққа олинганидан 24 соат ўтиб, қийноқлар ва азобларга солингани ортидан шифохонага ётқизилди.
Саудия арабистони расмийлари мамлакатда коррупцияга қарши кураш доирасида жорий йилнинг 14-ноябр кунидан бошлаб бир қанча саудиялик шаҳзодаларни ҳибсга олишди. Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, қамоққа олинган шаҳзодаларнинг 17 нафари касалхонада ётқизилган.
Бундан ташқари бошқа шаҳзодаларга нисбатан номуносиб чоралар кўрилгани ортидан уларнинг аҳволи ҳам оғир эканлиги айтилмоқда. Саудия арабистони расмийларининг иддаосига кўра, шаҳзодалар ўз жонига қасд қилиши ортидан оғир тан жароҳати олишган. Аммо, шаҳзодаларда ҳарбийлар томонидан қаттиқ дўппослангани асарлари кўриниб турибди.