11 миллиондан ортиқ яманлик болалар инсонпарварлик ёрдамга муҳтож
(last modified Mon, 27 Nov 2017 14:16:24 GMT )
ноябр 27, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • 11 миллиондан ортиқ яманлик болалар
    11 миллиондан ортиқ яманлик болалар

ЮНИСЕФ-Халқаро болалар жамғармаси 11 миллиондан кўпроқ яманлик болаларни ўта оғир ва ачинарли аҳволда эканлиги ва инсонпарварлик ёрдамга муҳтож бўлиб қолганини эълон қилди.

Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Ўрта Шарқ ва Шимолий Африка ишларидаги ЮНИСЕФ бошлиғи Герт Каплоэр Яманда 2 миллиондан ортиқ болалар очликдан ранж чекишмоқда ва аксарият яманлик болалар инсонпарварлик ёрдамга муҳтождирлар деб таъкидлади.

У шунингдек айрим маълумотгаасосан ҳар 1 дақиқада бир нафар яманлик болани даволаш мумкин бўлган касалликдан вафот  этмоқда.

ЮНИСЕФ намояндасининг айтишича, ҳозиргача  Яманда 5 мингга яқин болалардан айрмлари ҳалак ва бир қисми жиддий жароҳат олган. Юзлаб мактаблар ва касалхоналар вайрон этилган.