ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг Ҳалаб шаҳрида химиявий ҳужумларни амалга оширди
ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг турли минтақаларига қарата химиявий ҳужумларида бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди
ИШИД террорчилик гуруҳининг Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг турли минтақаларига қарата химиявий ҳужумларида бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди. Россия давлатининг иккинчи телеканали тарқатган хабарга кўра, сешанба куни ИШИД террорчилари Ҳалабнинг айрим минтақаларидан орқага чекинганидан кейин, ушбу гуруҳ террорчилари Сурия армиясининг олға юришларини тўхтатиш мақсадида бир нечта минтақаларда химиявий газни қўллашди. Бунинг ортидан эса, 20 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди ва жароҳатланди. ИШИД террорчилик гуруҳи Ҳалаб вилоятининг шимолида жойлашган турли минтақаларни заҳарли газ билан тўлдирилган минамётлар билан ўққа тутишди. Сурия армияси икки ҳафта олдин мамлакат ҳаво кучларининг ҳимояси билан Ҳалаб шаҳрини ИШИД террорчиларининг ишғолидан бутунлай озод этиш учун террорчиларга қарши кенг миқёсли амалиётларни бошлаган эди. Ҳозирга қадар мингдан ортиқ ИШИД ва Жабҳатун Нусра террорчилари ҳалок бўлди ҳамда 2500 нафарга яқин террорчилар ярадор бўлди.