Ҳамас Сионистик режимнинг ушбу ҳаракат намояндларини қамоққа олиш чораларини танқид қилди
Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Сионистик режимнинг ушбу ҳаракат намояндларини қамоққа олиш чораларини кескин танқид қилди
Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Сионистик режимнинг ушбу ҳаракат намояндларини қамоққа олиш чораларини кескин танқид қилди. Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳамас ҳаракати чоршанба куни шундай эълон қилдики, Исроил режими томонидан Ҳамас ҳаракатининг Фаластин марказий сайлов марказидаги намояндаларидан бири бўлмиш шайх Ҳусайн Абу Куикни қамоққа олинишини мазкур ҳаракат қоралайди. Ҳамас ҳаракати Сионистик режимнинг ушбу шахсни қамоққа олишга доир ҳаракатларини 2016 йилнинг октябр ойида Ғазо секторида ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги минтақаларда ўтказиладиган маҳаллий ва шаҳар кенгашлари сайловларида таъсир ўтказиш учун саъй-ҳаракатларининг давоми дея атади. Ҳамас ҳаракати халқаро ва тегишли ташкилотлардан Абу Куикни озод этилиши ва ушбу ҳаракат расмийларини қамоққа олиш жараёнини тугатиш учун зудлик билан чоралар кўришларини истади.