ҲАМАС ҳаракатини ташкил этилганининг 30-чи йиллиги нишонланди
(last modified Thu, 14 Dec 2017 14:07:49 GMT )
декабр 14, 2017 19:07 Asia/Tashkent
  • Исмоил Ҳания
    Исмоил Ҳания

Бугун минглаб фаластинликлар Ғазо секторидаги Ал-Катиба майдонида тўпланишиб, Ҳамас-Фаластин исломий муқовимат ҳаракатини таъсис этилганлигининг 30 чи йиллигини нишонладилар.

Алолам телеканлининг хабар беришича, ҲАМАС ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания  бу маросимда сўзлаган нутқида  ҲАМАС  ҳаракати Фаластин сарзаминида муқовимат, жасорат ва қарши кураш ҳатти ҳаракатининг давоми ва рамзидир деб айтди.

ҲАМАС -Фаластин исломий муқовимат ҳаракатининг сиёсий идораси раиси шунингдек,  барча даражаларда хусусан ички, минтақа  ва Халқаро миқёсида  АҚШ давлатини Қуддусга нисбатан чиқарган ўз қароридан қайтишга мажбурлашимиз керак, чунки  аслида Қуддусни ўз пойтахти деб эълон қиладиган  ҳеч қандай Исроилнинг ўзи  мавжуд эмас. ҲАМАС ҳеч қачон Исроилни расман тан олмайди деб эълон қилди.

Ҳания шунингдек  ҲАМАС ҳаракати АҚШ ва сионистик режимнинг барча фитналари ва лойиҳаларига қарши кураш олиб бориш мақсадида минтақада кучли бир коалицияни ташкил қилиш пайидадир, арабий ва исломий уммат Фаластин ва Қуддусни нажот бериш учун ўз ихтилофлари ва келишмовчиликларини четга қўйишлари лозим деб қўшимча қилди.

 Ҳания  ўз сўзларида босқинчиларга қарши эътирозлар ва ИНТИФАЗА ҳаракатини кучайтиришни таъкидлаб,  Вашингтон давлатини ўз қароридан қайтиши учун ҳар жума куни турли исломий мамлакатлар пойтахтлари ва шаҳарларида  Трампнинг ушбу қарорига қарши эътирозлар ва куча намойишлар ўтказилиши керак деб аниқлик киритди