Фаластиндаги кечаги намойишларда 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди
АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Қудсни Сионистик режим пойтахти сифатида тан олиш ҳақида қабул қилган қарорига қарши фаластинликлар ўзларининг норозиликларини бирдириш мақсадида ўтган ҳафтадан буён кўча намойишларига чиқишган.
Сионист ҳарбийларнинг Ғазо секторида ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида Фаластинликларнинг норозилик намойишига қарта амалга оширга ҳужумида уч нафар фаластинлик шаҳид бўлди.
Ирна тахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирининг жума кунги маълумототига биноан, икки нафар фаластинлик Ғазо секторининг шарқида Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ўқлардан шаҳид бўлди.
Шунингдек, Сионистик режим ҳарбийлари кеча кечки пайтда ҳам Қудс шимолидаги Байт Ийл хавфсизлик деворининг яқинида турган бир фаластинлик ўсмирга қарата отишди ва уни шаҳид қилишди.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Қудсни Сионистик режим пойтахти сифатида тан олиш ҳақида қабул қилган қарорига қарши фаластинликлар ўзларининг норозиликларини бирдириш мақсадида ўтган ҳафтадан буён кўча намойишларига чиқишган.
Сионист ҳарбийлари ушбу намойишчиларга қарата ҳужум қилиши оқибатида 2 мингдан кўпроқ фаластинлик ярадор бўлган. Кеча Ғарбий соҳилда ўтказилган намойишларнинг ўзида ҳам 263 киши оғир тан жароҳати олган. Шунингдек, Сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик намойишчиларнинг кўпини асирга олияпти.