Суриядаги Ҳалаб шаҳрининг бошқа айрим минтақалари террористлар ишғолидан озод этилди
Сурия давлат ҳарбий кучлари бу мамлакат шимолида террористларга қарши амалга оширган сўнгги амалиётлари давомида Ҳалаб шаҳрининг яна 3 минтақасини террористлардан тозалашга муваффақ бўлдилар
Алолам телеканали хабарига кўра, бугун Сурия давлат армияси ва уларнинг иттифоқчилари Ҳалаб шаҳрининг жанубида жойлашган Алқароси, Алъамора ва Тала Алъамора қишлоғларини ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этдилар. Шунингдек Сурия давлатининг ҳарбий учоқларини Ҳалаб ғарбида ИШИД террористлари машиналари карвонига уюштирган ҳужумларида 70 нафарга яқин террорист ҳалок бўлди ва бошқа гуруҳи жароҳат олишди.
Бугун Сурия ҳарбий кучлари Ҳалаб ғарбида амалиётларини давом эттириб, бу минтақани ИШИД террористларидан озод этишга саъй ҳаракат қилишни давом эттирдилар. Ҳозиргача бу минтақанинг 80 фойиз бинолари террористлардан тозаланган. Сурия давлат армияси шунингдек Адлаб шаҳри атрофидаги террористлар марказлари ва марраларини нишонга олдилар.