Халқаро амнистия ташкилоти Ол Халифа режимининг ваҳшиёна ҳукмларидан хавотирда
(last modified Sun, 14 Jan 2018 14:04:22 GMT )
Январ 14, 2018 19:04 Asia/Tashkent
  • Ол Халифа режимининг ваҳшиёна ҳукмлари
    Ол Халифа режимининг ваҳшиёна ҳукмлари

Кеча Халқаро амнистия ташкилоти яқинда Баҳрайннинг ҳарбий суди томонидан қонун кафолатидан ташқари айрим тинч аҳолига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмидан жиддий хавотирланиш билдирди.

ОЛ Халифа режими ҳарбий суди 25 декабрида   бу режим армияси қўмондони Халифа бин Аҳмад Ол Халифани терор қилишни мақсад қилиш  деган асоссиз ва сохта айбловлар билан Баҳрайнинг айрим фуқароларини ўлим жазосига ҳукм қилди.

 Ол Халифа режими  ҳарбий судларда тинч аҳолини муҳокама қилишга Баҳрайн подшоси Шайх Ҳамад бин Исо Ол Халифа розилигини олиши ортидан  тинч фуқароларни ҳам бунадй судларда муҳокма қилишга давом бермоқда.

Халқаро амнистия ташкилоти эса  чиқарган  баёнотида Ол Халифа режимини  қўлга олинган шасхларни қаерда сақланаётганини эълон қилиши ҳамда уларни ўз аҳли оилалари, адвокатлари билан учраши, тиббий имкониятлардан фойдаланишлари учун шароит муҳаё этишга чақирди.

 Халқаро амнистия ташкилоти шунингдек  бу шахсларга нисбатан чиқарган ўлим жазосини бекор этилишини таъкидлади.