Январ 15, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • Ироқ пойтахтида террорчилик портлаш содир этилди, 87 киши ҳаётдан кўз юмди
    Ироқ пойтахтида террорчилик портлаш содир этилди, 87 киши ҳаётдан кўз юмди

Бағдод марказида содир этилган иккита террорчилик портлашда саксон етти киши ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. 

Ироқ пойтахти Бағдод марказида содир этилган иккита террорчилик портлашда 87 киши ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ хавфсизлик манбасининг маълум қилишича, ушбу иккала портлаш ҳам бугун душанба куни Бағдоднинг учувчилик майдони минтақасида содир этилди. 

Ал-Олам телеканали ушбу худкушлик портлашда ҳаётдан кўз юмганларнинг сонини 21 нафар, ярадор бўлганлар сонини 66 нафар деб эълон қилди. Ироқнинг Шафақ Ньюз сайти ҳам портлаш омилларини худкушлик дея атади ва шундай ёздики, ушбу иккала худкуш бир пайтнинг ўзида учувчилик майдони деб аталадиган минтақадаги ишчилар орасига киришган ва ўзларидаги портловчи моддалар солинган қурилмани ишга туширган. 

Ушбу хабарга биноан, мажруҳ ва ярадор бўлганларнинг аҳволи ўта оғир бўлганлиги боис, ўлганлар сони янада ортиши мумкин.  

Ёрлиқ