Яна бир фаластинлик йигит шаҳид бўлди
феврал 04, 2018 17:10 Asia/Tashkent
Фаластинликлар ва сионистик режими аскарлари ўртасида келиб чиққан тўқнашув жараёнида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди.
Фаластин -алявм ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Иордания дарёси ғарбий қирғоқидаги Жинин шаҳри ғарбидаги Водий Бурқайн минтақасида фаластинлик Аҳмад Самир Убайд сионистик режими ҳарбийлари томонидан нишонга олинди ва ҳодиса жойида қурбон бўлди.
Фаластиндаги БМТнинг инсон ишлари бўйича мувофиқлаштириш идораси ҳам олдиноқ тарқатган ҳисоботида ўтган икки ҳафта ичида фаластнилклар ва сионистик режими ҳарбийлари ўртаисида юз берган тўқнашувларда 4 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб, 269 нафари жароҳат олишган деб эълон қилди.