Ал-Ибодий: Америка ҳарбийлари Ироқ юртини босқичма-босқич тарк этади
(last modified Wed, 07 Feb 2018 14:34:35 GMT )
феврал 07, 2018 19:34 Asia/Tashkent
  • Ал-Ибодий: Америка ҳарбийлари Ироқ юртини босқичма-босқич тарк этади
    Ал-Ибодий: Америка ҳарбийлари Ироқ юртини босқичма-босқич тарк этади

Ироқ давлати АҚШ кучларининг Ироқ юртидаги ҳарбийларини босқичма-босқич камайтириш учун режа лойиҳасини ишлаб чиқди

Ироқ бош вазирининг маълум қилишича, Ироқ давлати АҚШ кучларининг Ироқ юртидаги ҳарбийларини босқичма-босқич камайтириш учун режа лойиҳасини ишлаб чиқди. 

Ирна агентлигининг ал-Мусалла ахборот сайтига таяниб хабар қилишича, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий сешанба куни ўзининг ҳафталик ахборот конференциясидаги чиқишида шундай айтдики, бир йил олдин АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг Ироқдан аста-секинлик билан чиқиб кетишлари учун лойиҳалар ишлаб чиқилган эди. 

Ушбу лойиҳанинг ижроси яқин орада бошланади. 2011 йилда Америка қўшма штатларининг ҳарбийлари кўп маротаба мағлубиятга учраганлари учун Ироқдан чиқиб кетишга мажбур бўлишган эди.

Бироқ, 2014 йилда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб бориш баҳонасида, АҚШ ҳарбийлари халқаро коалицияга бошчилик қилиб яна Ироқ юртига киради.