Муселни озод этиш учун амалиётнинг илк босқичи якунига етказилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i295-Муселни_озод_этиш_учун_амалиётнинг_илк_босқичи_якунига_етказилди
Ироқнинг Найнаво вилоятининг маркази Муселни озод этиш учун амалиётнинг илк босқичи якунига етди.
(last modified 2018-08-22T13:16:51+00:00 )
июл 17, 2016 13:20 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг терроризмга қарши бўлинмасининг қўмондони
    Ироқнинг терроризмга қарши бўлинмасининг қўмондони

Ироқнинг Найнаво вилоятининг маркази Муселни озод этиш учун амалиётнинг илк босқичи якунига етди.

Ироқнинг терроризмга қарши бўлинмасининг қўмондони мамлакат шимолидаги Найнаво вилоятининг маркази Муселни озод этиш учун амалиётнинг илк босқичи якунига етганлиги борасида хабар берди.

Ироқнинг терроризмга қарши бўлинмасининг қўмондони Абдулғани ал-Асадий якшанба куни Ироқнинг Ин ахборот агентлиги билан суҳбатда мамлакат ҳарбий кучлари Муселни озод этиш учун амалиётнинг илк босқичи доирасида режалаштирилган барча дастурларни якунига етказишга ва Мусел атрофидаги барча йўналишлар ва қишлоқларни ИШИД босқинидан озод этишга эришганлигини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, "аш-Шарқот" ва "Талул-ал-Бож" ўтиш жойлари ҳамда "ал-Қаёра" минтақаси ва унинг атрофидаги минтақаларнинг озод этилши билан Муселни озод этиш учун амалиётнинг илк босқичи якунига етган.

Ироқнинг терроризмга қарши бўлинмасининг қўмондони таъкидлашича, Ироқ кучлари шунингдек, Дажла дарёси устидан муаллақ кўприк ўрнатиш билан Байналқаёра ва Махмур минтақасини ва унинг атрофилаги барча минтақаларни террористлардан тозалашга эришганлар.