Шарқий Гутада 5 соатлик оташкесим жорий этилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i30283-Шарқий_Гутада_5_соатлик_оташкесим_жорий_этилмоқда
Сурия манбалари Дамашқ атрофидаги Шарқий Гутада кунида 5 соатлик оташкеимни ижро этила бошлангани ҳақида хабар тарқатишди.
(last modified 2018-08-22T17:54:14+00:00 )
феврал 27, 2018 19:07 Asia/Tashkent
  • Шарқий Гута
    Шарқий Гута

Сурия манбалари Дамашқ атрофидаги Шарқий Гутада кунида 5 соатлик оташкеимни ижро этила бошлангани ҳақида хабар тарқатишди.

Куни кеча Россия президенти Владимир Путин  Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри атрофидаги Шарқий Гутага қарши ҳужумларни тўхтатилиши ҳамда  бу минтақа яшовчиларини чиқишлари учун инсонпарварлик коридорлар ва ўтиш масканлар очилишига оид дастурини чиқарганди.

 Эроннинг "Жавон" ахброт агентлигининг хабар қилишича,  Шариқий Гутада тинч аҳолини қурбон бўлишини олдини олиш мақсадида кечадан бошлаб эрталаб  соат 9 дан бошлаб  пешин- соат иккига қадар мазкур минтақада оташкесим жорий этилади.

 Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам  Шарқий Гутадаги кичик шаҳарча ва қишлоқларда барқарорлик ва тинчлик таъминлангани ҳақида хабар тарқатган.

Аммо   қуроли- кучлар тинч аҳоли учун назарга тутилган айрим ўтиш постларни нишонга олишни давом эттирмоқда.

Ўтган шанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг аъзолари бир овоз билан Суриянинг барча ҳудудларида 30 кунлик оташкесим жорий қилиш борасида келиша олишди.