Россиянинг Ан-26 самолёти қулаганида ўттиздан ортиқ одамлар ҳалок бўлди
(last modified Tue, 06 Mar 2018 14:34:35 GMT )
март 06, 2018 19:34 Asia/Tashkent
  • Ан-26 самолёти қулагани
    Ан-26 самолёти қулагани

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Сурияда Россиянинг ҳарбий-транспорт самолети — Ан-26 ҳалокатга учради, деб хабар қилди РИА Новости.

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 26 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлишган.

Авария Хмеймимдаги аэродромга қўниш арафасида юз берган. Самолёт учиш-қўниш йўлагига 500 метр қолганида ерга келиб урилган.

Нашр фожиа сабаби — техник носозлик бўлиши мумкин, дея хабар қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги комиссияси юз берган ҳодисанинг барча версияларини ўрганиб чиқиши айтилмоқда.

 

Ёрлиқ