Эрдўған Суриядаги амалиётларида НАТОдан ёрдам сўради
Туркия президенти НАТО ташкилотини Сурия шимоли ички ишларида ҳарбий аралишишга чақирди.
Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Анқарада сўзлаган нутқида, НАТО ташкилоти Туркия давлатини Афғонистон, Сомали ва Балкан минтақасидаги амалиётларида чақиргани дек бугун Анқара ҳам бу ташкилотнинг аъзоларидан бири сифатида НАТОни Туркия давлатини ҳимоя қилиш учун Сурия амалиётларида ёрда мкўрсатишини истайди деб айтди.
Туркия президенти шунингдек бу мамлакат армияси ҳозиргача Сурия шимолидаги 850 километр ҳудудни назорат остига олгани ва бу тассаруф этган ҳудудларини 2000 километрга етказиш пайида бўлганини иддао қилди.
Эрдўған ўз сўзларида кеча Африн шаҳрини бутунай муҳосара этилгани ва яқин вақтларда турк ҳарбийларини бу шаҳарга киришлари ҳақида хабар қилди.
Аммо Суриянинг курдлар халқ мудофаа бўлинмалари нотиғи Нурий Маҳмуд жума куни сўзлаган нутқида Африн шаҳрини турк ҳарбийлари томонидан қўршаб олинганлиги тўғрисидаги хабарларни рад этар экан, дедики, турк ҳарбийлари Африн шаҳрининг 10-15 киломтер узоқлигида жойлагшан ва бу шаҳар Туркия армияси томонидан муҳосара этилмаган .