Суриядаги Шарқий Гутани 16 минг нафар тинч аҳоли тарк этдилар
(last modified Sun, 18 Mar 2018 14:05:35 GMT )
март 18, 2018 19:05 Asia/Tashkent
  • Суриядаги Шарқий Гута
    Суриядаги Шарқий Гута

Суриянинг Риф- Дамашқ вилоят ҳокими Шарқий Гутадан чиқиб кетган ва ҳозиргача вақтинчалик турар жойлар ва лагераларда яшаётган тинч аҳоли сонини 16 мингга етганини тасдиқлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Риф -Дамашқ вилоят ҳокими Алоъмунир Иброҳим дедики,  тинч аҳолидан 8 минг нафари  Ҳаржала, 6 минги Адро Албилд ва икки минг нафари ҳам Аддавир лагерларига юборилган.

Риф -Дамашқ вилоят ҳокими шунингдек,   Суря армиясини тичн аҳолини ўтиш постларга келишлари учун йўл очиб бераётганига ишора қилиб,  Сурия давлати  40 минг нафар тинч аҳоли учун вақтинчалик лагерларни кўзда тутиб, ташкил этган деб таъкидлади.

Суриялик ушбу масъул ўз сўзларида  террорчи гуруҳларни тинч аҳолини бу минтақани тарк этишига монелик қилаётганлигига тўхталиб,  айрим фуқаролар минтақани тарк этиш чоғида жароҳат олишмоқда шу боисдан жароҳатлангалар тез орада касалхонага олиб кетилмоқда деб қўшимча қилди.