Сурия билан Ироқ чегарасини ИШИД аъзоларидан бутунлай тозалаш амалиёти бошланди
март 27, 2018 19:17 Asia/Tashkent
-
Сурия билан Ироқ чегараси
Ироқдаги халқ кўнгилли кучлари -Ҳашадушшаъбий ҳарбий бўлинмаси Сурия билан бу мамлакат чегараларидаги саҳро минтақаларини ИШИД гуруҳининг қолган террористларидан тозалаш амалиётини бошланганлиги ҳақида хабар берди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Ироқдаги Ҳашадушшаъбий кучлари тарқатган баёнотида бу ҳарбий кучлар ИШИД террористлардан саҳро, тоғлар ва дараларни тозалаш мақсадида Сурия билан Ироқ чегарасида кенг- қамровли амалиётларни бошланганлигини эълон қилди.
Мазкур хабарга асосан, бу амалиётларда Ироқнинг патруль хизмати, учувчисиз учоқлари, ҳарбий бўлинмлари ҳам қатнашмоқда.
Ёрлиқ