Ҳания: шаҳидлар фидокорлик билан Фаластинга қайтиб келиш йўлини очиб бердилар
(last modified Sun, 01 Apr 2018 14:10:10 GMT )
апрел 01, 2018 19:10 Asia/Tashkent
  • Ҳания
    Ҳания

Ҳамас-Фаластин исломий муқовамат ҳаракати сиёсий идораси раиси ҳам шаҳидлар фидоркорлиги ва ўз жонини дариғ тутмаслиги билан эркинлик ва ватанга қайтиш йўлини очиб бердилар деб таъкидлади.

Аррисолага таяниб, Қадасно ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  Ҳамас-Фаластин исломий ҳаракати сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания   " қайтиб келиш ҳаққи" кўча намойишларида шаҳид бўлган фаластинликлардан бирининг жаноза маросимида сўзлаган нутқида,  ушбу кўча намойишлар сиёсат қоидалари ва мувозанатига барҳам берди ва Фаластин сарзаминига қайтиб келиш йўлини очди деб қўшимча қилди.

Ҳания шунингдек,  шаҳидлар аҳли оилаларига тасаллият изҳор этар экан,  " Қайтиб келиш" кўча намойишлари Фаластин халқи ва муқовамат кучларининг муҳим  ва буюк кунларидан биридир деб айтди.

Айтиш керакки сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ ҳимоятларига таяниб, ҳамда БМТнинг маъулиятсизлигидан суиистеъмол қилиб,  фаластинликларни оммавий қирғин этилганини "сионистиларни мудофаа қилиш мақсадида" эди иддао қилди.

 

Ёрлиқ