Байтул Муқаддас конференциясининг баёнотида Қудс Фаластиннинг абадий пойтахти дея таъкидланди
Байтул Муқаддас тўққизинчи халқаро конференцияси пайшанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳили марказидаги Ромуллоҳда ўтказилди.
Байтул Муқаддас 9-халқаро конференцияси пайшанба куни баёнот қабул қилиб ўз ишини тугатди.
Байтул Муқаддас 9-халқаро конференцияси пайшанба куни Иордан дарёсининг ғарбий соҳили марказидаги Ромуллоҳда ўтказилди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу баёнотда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қудс бўйича қабул қилган қарори рад этилиши эълон қилинди ва Қудс Фаластиннинг абадий пойтахти бўлиб қолиши таъкидланди.
Шунингдек ушбу баёнотда Сионистик режимнинг мазкур конференцияда айрим шахсларнинг иштирок этишига қаршилик кўрсатишлари кескин қораланди.
Трамп 2017 йилнинг 6-декабр кунида минтақа ва жаҳон ҳамжамиятининг кенг кўламдаги қаршиликларига қарамай, Вашингтон Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти сифатида расмий тан олади деб эълон қилди. Шунингдек Доналд Трамп АҚШ ташқи ишлар вазирлигидан Американинг Телавивдаги элчихонасини Қудсга кўчириш бўйича дастлабки ишларни бошлашига кўрсатма берди.