АҚШ Сурияга ракета ҳужуми бошланганини расман эълон қилди
(last modified Sat, 14 Apr 2018 07:51:21 GMT )
апрел 14, 2018 12:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ Сурияга ракета ҳужуми
    АҚШ Сурияга ракета ҳужуми

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга мурожаат қилиб Сурияга зарба берилиши ҳақида маълум қилди.

АҚШ раҳбарининг айтишича, у Суриянинг Дума шаҳрида ўтган ҳафтада юз берган кимёвий ҳужумдан сўнг Сурияга "нуқтавий зарбалар" бериш қарорини қабул қилган.

Ҳарбий операцияда Буюк Британия ва Франция ҳам қатнашмоқда.

"Ўтган ҳафтада Асад режими бегуноҳ фуқароларни ўлдириш учун яна кимёвий қурол қўллади, бу сафар Сурия пойтахти яқинидаги Дума шаҳрида. Бу инсоннинг эмас, махлуқнинг иши. Етакчи мамлакатлар бугун кимёвий қурол қўлланилишига чек қўйиш учун бирлашишди", — деди Трамп.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, зарбалар шанба куни Москва вақти билан саҳар 3:42дан 5:10га қадар берилган.

 

Ёрлиқ