АҚШ Сурияга қарши ҳужумларда "миссия бажарилди" деб иддао қилмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз позициялари давомида Твиитер саҳифасида яна бир бор Сурияга қарши ҳужумларини мувафаққиятли деб иддао қилди.
Куни кеча Дональд Трамп Twitter'да АҚШ, Франция ва Британия Сурия бўйича зарбаларни аъло даражада уддалагани ҳақида ёзиб, постининг охирида "Миссия бажарилди!" дея қўшимча қилган. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда унинг бу ибораси турлича қабул қилинди. Масалан, Bloomberg 2003 йилда кенжа Жорж Буш Ироққа кирганидан сўнг шундай иборани қўллаганини ёдга солган.
Албатта АҚШнинг якшанба куни Сурияга уюштирган ҳужумлари ва бу мамлакат армиясини Ироққа уюштирган ҳужуми билан муштарак жиҳати ва ўхшаши фақат АҚШнинг ҳар икки президенти томнидан тилга олинган юқоридаги таъбирда эмас балки ҳар иккита ҳужум бир хил ва бир стратегия яъни фирибкорлик асосида амалга оширилган.
2003 чи йилда ҳам АҚШ давлат масъуллари "Баас режими БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузиши билан оммавий қирғин қуролларига қўл топган" деган иддаолар билан БМТ Хавфсизлик кенгашини ижозатисиз бу мамлакатга ҳужум қила бошлади.
Шу ҳол билан бирга, Ироқни ишғол этилганидан кейин ва бу мамлакатда БААС режимини ағдарилганидан кейин, Ироқда оммавий қирғин қуроллари мавжудлигини ва ё Бағдод давлатини бундай қурол -яроқлар ишлаб чиқариш пайида бўлганини исботлайдиган ҳеч қнадай факт -далил топа олинмади.
Ғарб давлатлари томонидан Осиё минтақаси қону тўпроққа белантирилган ушбу можародан 15 йил ўтганидан кейин, АҚШнинг республикачи президентларидан яна бири ҳам Сурия давлати тинч аҳолига қарши кимиёвий қурол қўллаган деган иддаоларни такрор эта бошлади.
Бу марта ҳам телевидения орқали тарқатилган бир нечта видеотасвирларни баҳона қилиб АҚШ ва унинг иттифоқчилари БМТ хавфсизлик кенгашининг ижозатисиз мустақил бир мамлакатга ҳарбий тажовузлар қилишди.
Албатта бу маротаба АҚШ давлати Ироқ уруши ва унинг оғир оқибатларидан сабоқ олиб, Сурияга пиёда кучларини юбормади.
Ушбу тажовузлар билан АҚШ давлати яна бир бор бошқа мамалакатларга ҳужум уюштириш учун БМТ хавфсизлик кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотлар ўрганишларини кутиб тура олмайдигани ва хохлаган пайтида ўзбошимчалик ҳужум уюштириши мумкинлигини кўрсатиб берди.
Ироққа ҳужум уюштирган пайтида ҳам АҚШ давлати бу мамлакат конгрессидан махсус бир резолюция олишга ҳаракат қилди ва унга таяниб, кенжа Жорж Буш 2003 чи йилнинг март ойида Ироққа қарши ҳужум фармонини чиқарди.
Аммо 2017 ва 2018 чи йилларда АҚШ давлатини Сурияга уюштирган ҳужумлар борасида Трапм ҳатто АҚШ конгресси қараши ва нуқтаи назарини билишга қизиқмади. Бундай ҳатти ҳаракталар эса АҚШнинг ҳозирги ва келгуси президентларини ҳарбий қуроллардан фойдаланиш орқали узоқ урушларни бошлашга тарғиб этмоқда.
АҚШнинг демократик партияси сенатори Тим Кейн эса АҚШ конгресси тасдиғини ва ижозатини олмасдан Трампнинг Сурияга қарши ҳужумлари ноқонуийдир. Биз президентга урушни бошлаши учун имзоланган оқ чек бермаслигимиз керак. Бугун Сурияга ҳужум уюштирилди. Келажакда у ё бу мамлакатни бомбардимон қилмоқчи бўлса уни қандай қилиб уни олдини олиш мумкин бўлади деб таъкидлади.
Ҳар ҳолда АҚШнинг ҳозирги президенти "Суриядаги миссия бажарилди" деб иддао қилмоқда.
Аммо Суриядаги стратегик бўлмаган айрим позицияларга ўнлаб ракеталар билан нишонга олиши, бу мамлакатдаги уруш жараёнини нафақат ўзгартирмайди, балки Сурияда АҚШ ва унинг иттифоқчилари манфаатларини сақланишига ҳам кафолаит бермайди
14 апрель куни Шарқий Гутедаги тахминий кимёвий ҳужумларга жавобан АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурияга қарата зарбалар берди. РФ Бош штабининг хабар беришича, жами 103 ракета учирилган, улардан 71 тасининг ҳужуми тўхтатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар натижасида 3 киши жабрланган, ҳеч ким ҳалок бўлмаган. АҚШ Сурия президенти Башар Асад яна заҳарловчи газни қўллаган тақдирда, мамлакат бўйлаб янги зарбалар эҳтимоли ҳақида маълум қилди. НАТО мамлакатлари коалиция зарбаларини қўллаб-қувватлашди, Россия томонидан таклиф қилинган ҳужумни қораловчи резолюция эса БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан рад этилди.