Муқовимат ракеталари ишғол этилган Фаластиннинг барча минтақаларини нишонга олиши мумкин
Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ дедики, Ливан муқовимат кучларининг ракеталари ишғол этилган Фаластин сарзаминларининг хохлаган жойи ва нуқтаини нишонга олиш қудратига эгадир .
Эрон телерадикомпаниясининг хабар қилишича, кеча Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Бейрут жанубидаги сайлов анжуманида видеоконференция орқали сўзлаган нутқида , Ливан Ҳизбуллоҳи ҳеч қачон муқовиматдан воз кечмайди, муқовимат ўрнида бошқа вариант ҳам йўқ, чунки ушбу йўлда кўп фидокорликлар ва қаҳрамонликлар борки каромат ва обру -иззатимизнинг тимоли ҳисобланади деб таъкидлади.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистик режимга қарши курашда Сур шаҳрининг мақом манзалатига ишора қилар экан, 1982 чи йили Сур шаҳри ишғолгар сионистлар қаршисида тура олиб сионистик режим ҳужумларини уриб қайтариб уни мағлуб этди деб қўшимча қилди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ливан халқига хитобан, дедики, муқовиматни ҳимоя қилиш сизларнинг бурчингиздир. Бу масала жорий йилнинг 6 май куни албатта амалга оширилади.
Сизларни бу санада сайлов ҳавзаларига келиб "Умид ва вафодорлик" листига овоз беришингиз ва ҳеч қчон муқовиматдан воз кечмайдигангизни бутун жаҳонга исболаб беришингизга умид қиламан деб айтди Сайид Ҳасан Насруллоҳ.