Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумларини кучайганлигининг асл сабаблари
(last modified Sat, 28 Apr 2018 06:58:21 GMT )
апрел 28, 2018 11:58 Asia/Tashkent

Яманга қарши урушнинг 4 чи йиллигини бошлангани билан Ол Сауд режимининг ёвузликка асосланган сиёсатлари бу уруш ва тажовузларни олдингиданда кучайганлигидан далолат беради.

Ўтган кунлар ичида Ол Сауд режимининг ҳарбий учоқлари  32 марта Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этдилар.

Бундан ташқари  Саудия Арабистони армияси артиллерия бўлинмалари  Яманнинг Саъда вилоятидаги турли туман ва минтақаларини нишонга олди.

Ўтган якшанба куни ҳам Ол Сауд режими қирувчи самолётлари Яманнинг Ҳажжа вилоятидаги  тўй маросимига авиазабалар берди ва натижада ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлди.

Жорий 2018  йили Яманга қарши Ол Сауд режими тажовузлари  ва урушига  4 йил бўлди.

Бу орада   нега Ол Сауд режими Яманга қарата ҳужумларини тобора оширмоқда  деган савол туғилиши табиийдир.

Мазкур саволга энг муҳим жавоб  Саудия Арабистон ичкарисидаги  ўзгаришлар ва муаммолар бўлиши  мумкин

2015  чи йлдан бери Муҳаммад бин Салмон Яманга қарши урушдан Арабистон подшолиги лавозимига эриша олиши учун ўз навъидаги " трамплин" сифатида фойдаланмоқда аммо йиллар ўтиши билан  бу уруш нафақат Бин Салмон учун  трамплин бўлмади  балки Ол Сауд ичкариси, минтақа ва халқаро миқёсида унга қарши аксиламалларни ошиб боришига замин яратди.

Шу сабабдан Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси  ҳужумларни  кучайтириш йўли орқали  Яман урушидаги вазиятни ўзи ва Ол Сауд режими фойдасига ҳал қилиш мумкин деб ўйлаётгани кўзга ташланади.

Бунга илова Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси  бу мамлакатдаги бошқа шаҳзодаларга қарши амалга оширган  амалиётлари ва ҳужумлари билан бир пайтда, илгаригидек уларни ўзи учун жиддий таҳдид сифатида билади.

Риёд шаҳридаги Алхазоми сароийда юз берган отишмани қандай ва қайси шахслар томонидан амалга оширилганлигидан қатъий назар, бу ҳодиса Муҳаммад бин Салмонни Ол Сауд хонадони ичкарисида ишончсизликларга дучор бўлганлигидан далолат беради.

Бу ишончсизликларга эътибор бериб, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасини Арабистон ичкарисидаги ўзгаришлардан оммани чалғитиш мақсадида Яманга қарата ҳужумларини кучайтириш қарорига келганини била олиш қийин эмас.

Бошқа сабаби ҳам март ойида Муҳаммад бин Салмонни Ғарб мамлакатларига уюштирган сафаридир.

Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодаси  март ойи охирлари ва апрель ойининг аввалида  дастлаб Британия, ундан кейин  АҚШ ва ниҳояти сафари давомида Францияга борди. Айни ушбу уч мамлакат апрель ойида Сурия ҳудудларидаги базаларни ракета билан нишонга олишди.

Муҳаммад бин Салмон бу сафарларида  Лондон, Вашингтон ва Париж давлатлари билан қурол- яроқ соҳасидаги шартномалар тузиб, нефт пулларини тақсимлаб ўз мақсадлари хусусан Яманга қарши урушда бу давлатлар ҳимоятини жалб этишга уринди.

Осиё ғарби масалалари эксперти Муҳаммадризо Калҳурнинг айтишича, Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ғарб мамлакталари нуфузига таяниб Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракатига қарши босимларни кучайтиришга саъй- ҳаракат қилди.

Муҳаммад бин Салмонни Британия, АҚШ ва Францияга уюштирган сафарлари ортидан айни ушбу уч мамлакат БМТ хавфсизлик кенгашида Яман хусусан Ансоруллоҳ ҳаракатига қарши  янги ҳатти ҳаракатни бошлашди.

Бошқа томондан Муҳаммад бин Салмон Ғарб мамлакатларига сафар қилиши билан Яманга қраши тажовузларида бу мамлакталарнинг яшил чироғи ва ё ҳимоятини жалб этишни назарга тутганлиги яққол кўриниб турибди.

2015 чи йилда ҳам  ушбу давлатларнинг  яшил чироғи ва қўллаб-қувватлаши билан Яман халқига қарши ваҳшиёна тажовузклари ва урушни бошлаганди.

Арабистон режими валиаҳд шаҳзодаси Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этиши, тўй маросимини азога айлантириши, бу мамлакат халқини оммавий қирғин этиши билан халқаро ташкилотлар олдидаги жавобгарликдан қочишни имкони бор деб ўйлайди. Аммо бунининг барчасини вақт кўрсатади.

Ёрлиқ