Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси халққа ва ушбу мамлакат халқ инқилоби раҳбарига мурожаат йўллади
(last modified 2016-08-27T13:17:06+00:00 )
август 27, 2016 18:17 Asia/Tashkent
  • Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси халққа ва ушбу мамлакат халқ инқилоби раҳбарига мурожаат йўллади

Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси халққа ва ушбу мамлакат халқ инқилоби раҳбарига мурожаат йўллади

Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси халққа ва ушбу мамлакат халқ инқилоби раҳбарига йўллаган мурожаатида ўзининг барча саъй-ҳаракатларини миллий иқтидорни янада ошириш учун олдингидан кўра кўпроқ ҳаракатларни амалга оширишни эълон қилди. Ал-Олам тармоғининг ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армиясининг ракети бўлинмаси халққа ва Яман халқ ҳаракати инқилоб раҳбари Абдулмалик ал-Ҳусийга йўллаган мурожаатида тажовузкорларнинг ҳужумлари ортидан Яман халқининг бошига тушган қийинчиликлар ва азоб уқубатларга ишора қилиб, шундай маълум қилдики, уруш иродаси билан мустаҳкам туриб тажовузкорларнинг ўз ахмоқликларини қабул қилишлари учун душманга қарши кураш олиб бориш учун лозим куч-қудратни ва имкониятларни ишга солади. Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси ўз мурожаатида ушбу мамлакатни ушлаб турувчи қурол-аслаҳалари ва имкониятларини баён этиб, шундай таъкидладики, ракета батальони халқ, давлат ва Яман инқилоби ушбу аслаҳаларга муносабати қатъий бўлиб, ушбу ҳақ-ҳуқуқни заифлаштиришга уринганларга қарши кураш олиб боради.