Сайид Ҳасан Насруллоҳ: парламент сайловлари Ливан учун буюк мувафаққият эди
(last modified Tue, 08 May 2018 13:46:05 GMT )
май 08, 2018 18:46 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ
    Сайид Ҳасан Насруллоҳ

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби бу мамлакатда парламент сайловларини ўтказилишининг бир кунидан кейин сўзлаган нутқида дедики, ушбу сайловлар Ливан учун буюк бир миллий ютуқ эди.

Кеча Сайид Ҳасан Насруллоҳ  Ливаннинг парламент сайловлари натижалари борасида билдирган изҳоротида бир кун ичида сайловларни ўтказилиши Ливан халқи, армияси ва хавфсизлик кучлари учун буюк ғалаба ҳисобланади. Мазкур сайловлар  айрим томонлар ва шахсиятлар иддаоларининг аксича Ливанда  хавфсизикни олий даражада таъминланганидан далолат берди деб қўшимча қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби  мазкур сайловларда ливанликларни юқори даражада қатнашганига ишора қилиб,  муқовимат кучларига қарши барча агитация ва пропагандалар билан бир пайтда халқни сайловларда кенг - қамровли даражада қатнашиши, барча финаларни чипакка чиқарди деб таъкидлади.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ  сайловларнинг ушбу натижалари муқовимат  Ливан халқи орасида обру -эътиборини йўқотган деган айрим кимсаларга қаттиқ жавоб бўлди деб айтди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби шунингдек  парламентининг янги тизилмаси  стратегик вариант, армия мувозанати, халқ ва муқоваматни  ҳимоя этишга кафолат беради ва  сайловларнинг натижалари  муқовимат учун буюк бир маънавий ва сиёсий ғалаба ҳисобланади деб аниқлик киритди.

Ливан ички ишлар вазири  сайловлар натижаларини эълон қилиши билан  парламент таркибида Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва унга иттифоқдош бўлган гуруҳларнинг 128 нафар номзодларидан 67 нафарини парламентга йўл топганини маълум қилди.