Муқовимат кучлари ракета билан сионистик режимининг ҳарбий базаларини нишонга олди
(last modified Thu, 10 May 2018 14:16:45 GMT )
май 10, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • Муқовимат кучлари
    Муқовимат кучлари

Сионистик режимини Сурия ҳудудларига берган зарбалари ортидан Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларига зид кучлари жавобий амалиётида сионистик режими ҳарбий базаларини нишонга олиб бу режим иддао қиладиган "темир гунбази деворлари" яъни ракета ҳужумларига қарши радар системалари кучсизлигини исботлаб беришди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Суриядаги  муқовимат кучларига қарашли ОАВ бугун эрта тонгда муқовимат кучларини сионистик режими томонидан ишғол этилган Голан тепалликларидаги бу режим ҳарбий  базаларини ракета билан нишонга олишгани шунингдек ушбу ҳужумларни олдин олишда Исроил армияси радар системаларини кучсиз қолганини эълон этдилар.

Бундан ташқари  Сурия армиясининг ракета ҳужумларига зид қалқони сиоинстик режими армияси томонидан  отилган ўнлаб ракеталарни уриб туширишгани эълон этилди.

Сионистик режими армияси наттоғи  бу ракеталар сонини 20 та деб эълон этди аммо  мустақил манбалар  Сурия томонидан 68 та ракета отилганини таъкидлашмоқда.

Алолам телеканали ҳам  Сурия армиясини ишғол этилган Голан теппалликарини нишонга олгани ва бу ҳужумда сионистик режеми армияси жуда ночор аҳволда қолганини маълум этди.

Мазкур хабарга асосан,  бу амалиётлардан сўнг Исроил армияси шай ҳолатга келтирилиб ҳарбий самолётлари парвоз қила бошлаган.

Сионистик режими  бугун эрта тонгда  Дамашқ шаҳрининг турли минтақларини бир нечта ракета билан нишонга олди.

Суриянинг ҳаво ҳужумига зид радар ситемалари бу ракеталарнинг аксариятини уриб туширишди .  

Ёрлиқ