Эрдўғон: АҚШнинг Баржом дастуридан чиқиши минтақа бўҳронини кучайтиради
(last modified Tue, 22 May 2018 12:03:36 GMT )
май 22, 2018 17:03 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон
    Эрдўғон

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон АҚШ давлатини Баржом ядровий келишувидан чиқишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат эканлигини таъкидлаб, дедики, АҚШнинг бундай қарори Ўрта Шарқ минтақасида бўҳронларни янада кучайишига сабаб бўлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  кеча Туркия президенти  Анқарадаги чет эл мамлакталар элчиларининг ифторлик пайтида қўшимча қилиб айтдики,  бутун жаҳон тичлини ва сулҳига катта зарба етказган энг нотўғри ва бузғунчи сиёсатлар ва ғояларнинг ёрқин намуналари АҚШ давлатини Эрон билан 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий келишувдан чиққани  ва Қуддусда юз берган воқеа -ҳодислар эди.

Туркия президенти  бевосита у ё бу мамлакат исмини тилга олмаган ҳолда, сўнгги пайтларда бўҳронларни ҳал этилиши учун муҳим бир восита бўлган дипломатия йўлини  айрим давлатлар томонидан кўрмаганга олинишига шоҳидмиз деб айтди.

Эрдўғон шунингдек  15 минг ядровийкаллакка эга бўлган мамлакатлар барчадан кўпроқ дунё хавфсизлигига таҳдид қилаётганига тўхталиб,  шундай бир шароитда  нега ядровий электростанцияларга эга бўлган мамлакатлар улар учун таҳдидга айланганининг ўзи ажабланарлидир айтди.

Туркия президенти осойишта мақсадлар билан ядровий энергетикадан фойдаланаётган мамлакталарни қўллаб- қувватлашишини маълум қилди.