АҚШ коалицияси ҳужумларида Суря армияси базаларида 12 киши ҳалок бўлди
Суриядаги эътирозчи мухолифат гуруҳига қарашли ўз таъбирлари билан инсон ҳуқуқи ташкилоти номли марказнинг хабар қилишича, Сурия шарқидаги бу мамлакат армияси позицияларига қарши АҚШ бошчилигидаги коалициянинг авизазарбаларида 12 нафар ҳарбийлар қурбон бўлди.
" Ал-Олам Ал -Ҳарбий" маълуомтларига таяниб, Ал -Маёдин телеканалининг бугунги хабарига кўра, АҚШ коалицияси қирувчи самолётлари Сурия шарқидаги Дейруззувр жанубида жойлашган Алмаҳтассония минтақасидаги бу мамлакат армиясининг иккита базаларини бомбардимон этдилар.
Аммо ҳозиргача АҚШ давлати бу коалиция томонидан Сурия армияси позицияларини нишонга олинганлигини рад этиб келмоқда.
Шу ҳолда ИШИД террорчи гуруҳи ҳам АҚШ бошчилигидаги коалицияни Дейруззуврдаги Сурия давлат армиясининг иккита базаларига уюштирилган ҳужумидан кейин бу базаларга ҳужум қилди. Айни шу масала АҚШ бошчилигидаги коалицияни илгаригидек бу минтақадаги ИШИД террорчи гуруҳини қўллаб қувваллашишидан далолат бермоқда.
Бундан олдин, Сурия манбалари ҳам бу мамлакат армияси амалиётлари чоғида АҚШ ҳарбийлари вертолёт орқали ИШИД террорчи гуруҳининг етакчиларини бошқа жойларга кўчиришмоқда деб эълон қилишганди.