Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Урушни талаб қилмаймиз, аммо урушдан қўрқмаймиз
(last modified Sat, 26 May 2018 13:44:37 GMT )
май 26, 2018 18:44 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Урушни талаб қилмаймиз, аммо урушдан қўрқмаймиз
    Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Урушни талаб қилмаймиз, аммо урушдан қўрқмаймиз

Душман сионистлар ливанлик муқовамат кучларини кўрган пайтда, Ливан жанубидан ҳеч қандай шартларсиз орқага чекинишни афзал кўришди

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг таъкидлашича, ушбу ҳаракат урушни талаб қилмайди, аммо урушдан қўрқмайди ҳам. Душман сионистлар ливанлик муқовамат кучларини кўрган пайтда, Ливан жанубидан ҳеч қандай шартларсиз орқага чекинишни афзал кўришди. 

2000 йил 25 май куни Сионистик режим Ливан халқининг муқовамат ҳаракатларидан сўнг, Ливан жанубидан орқага чекинишга мажбур бўлди. Ливан халқи ушбу кунни "муқовамат ва озод этиш байрами" деб аташади.

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ жума куни Ливан жанубининг озодлиги ва муқовамат кучларининг 18 йиллиги муносабати билан нутқ қилиб шундай айтдики, 1982 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда муқовамат имкониятлари қуролли кучлар жиҳатидан бўладими ёки ҳарбий техника ва ускуналар жиҳатидан бўладими анчагини кам бўлган. 

Муқовамат кучлари ғалаба қозонишга лойиқ эканликларини исботлашди ва ғалаба тажрибаси шуни кўрсатдики, сионист душманлар муқовамат қаршисида ўзига ишончини юқотган. 

Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Америка ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Ҳизбуллоҳга қарши санкцияларига ишора қилиб шундай айтдики, санкцияларни жорий этишдан кўзланган мақсад, одамларни муқовамат марказидан узоқлаштириш эди. Лекин, АҚШ ва унинг иттифоқчилари муқовамат ҳаракатига мағлуб бўлишди. 

Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Қудсдаги охирги воқеалар ва АҚШ давлатининг Сионистик режимни ҳимоя қилишига қаратилган чораларига ишора қилиб шундай таъкидладики, бу йил халқаро Қудс куни минтақа ва халқаро миқёсда кенг кўламда ўтказилиши керак.