Сурияда Россиянинг 4 нафар ҳарбий маслаҳатчилари ҳалок бўлди
Россия Мудофаа вазирлиги Сурия шарқидаги Дейруззувр вилоятида террорчиллар билан тўқнашувлар жараёнида бу мамлакатнинг 4 нафар ҳарбий маслаҳатчиларини ҳалок бўлганини эълон қилди.
РИА Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россия Мудофаа вазирлиги чиқарган баёнтида кеча бир гуруҳ террорчилар Сурия ҳарбий кучларига тегишли артиллерия базасига ҳужум қилишди ва бу ҳужумда икки нафар россиялик ҳарбий маслаҳатчилар ҳам қурбон бўлди деб таъкидлади.
Мазкур тўқнашувларда шунингдек Россиянинг 5 нафар ҳарбий маслаҳатчилари жароҳат олиб бу мамлактага қарашли ҳарбий касалхонада ётқизилди.
Бу хабарга асосан яраланган россиялик ҳарбий маслаҳатчиларидан икки нафарининг жароҳати оғир бўлани туфайли шифокорлар уларни нажот бера олишмади ва касалхонада вафот этдилар.
Би соат давм этган бу тўқнашувлар жараёнида Сурия давлат армияси ва Россиянинг ҳарбий маслаҳатчилари 43 террорчини йўқ қилиб террорчиларга тегишли 6 та ҳарбий машиналарни ҳам портлатиб юборишди.