Алаҳд Ажжадид: Муҳаммад бин Салмон Хузоми минтақаси ҳодисасидан кейин "ғойиб бўлган"
Алҳад Ажжадид интернет аккаунти Твиттердаги ўз саҳфасида ёздики, Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Хузоми минтақаси ҳодисасидан кейин бу режим дарборида кўрингани йўқ.
Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Алаҳд Аждадид шунингдек Муҳамад Салмон айни шу ҳодисадан бир неча кун олдин Фузонга сафар қилганди, аммо ушбу ҳодисадан кейин омма олдига чиққани йўқ деб маълум қилди.
Айтиш керакки 21 апрель куни Саудия Арабистони подшоси саройи яқинида юз берган отишмадан сўнг Муҳамад бин Салмон омма олдига чиқмаган ва ОАВ билан ҳам суҳбатлашгани йўқ.
Ҳозиргача унинг тақдири борасида инқ хабарлар тарқатилмаган.
Ҳатто АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеони Арабистонга уюштирган сафарида Муҳаммад бин Салмон омма олдига чиқмаганди.
Муҳамад бин Салмонни бир ойдан бери " ғойиб бўлгани" дан кейин кеча Арабистоннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Нойиф уни Ал Хузомий ҳодисасида жароҳат олганини тасдиқлади.