август 29, 2016 18:44 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳи Карбало ғарбидаги Айн ат-Тамр шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Карбало ғарбидаги 40 километрлик масофада ва ал-Анбор вилоятига яқин бўлган Айн ат-Тамр шаҳрида кеча якшанба куни содир этилган террорчилик портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Карбало ғарбидаги 40 километрлик масофада ва ал-Анбор вилоятига яқин бўлган Айн ат-Тамр шаҳрида кеча якшанба куни содир этилган террорчилик портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди. Ушбу террорчилик ҳаракати ортидан бир қанча маҳаллий аҳолининг ноҳарбийлари ҳаётдан кўз юмган ва оғир тан жароҳати олган. Шафақ Ньюз ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, ушбу террорчилик гуруҳи ўз ахборот сайтида шундай эълон қилганки, мазкур гуруҳнинг унсурлари кеча кечқурун Айн ат-Тамр минтақасида шиалар тўпланган жойни нишонга олган. Маҳаллий манбаларнинг хабар қилишларича, ИШИД террорчилик гуруҳининг худкуш аъзолари ироқлик ҳожиларнинг Саудия арабистонининг муқаддас жойларига қараб йўл олган карвонини нишонга олишни кўзлашган. Бироқ улар ўз мақсадларига ета олмаган. Карбалодаги, хавфсизлик манбаларига кўра, кеча якшанба куни беш нафар худкуш белларига портловчи қурилмани бойлаб олиб, Карбалодаги Айн ат-Тамр шаҳрига ҳужум қилишган. Шу орада хавфсизлик кучлари ушбу беш нафар худкушнинг тўртасини ўша заҳоти йўқ қилишади. Лекин, уларнинг бир нафари тўй маросими ўтказилаётган жойга етиб боради ва ўзини портлатиб юборади. Ушбу портлаш ортидан 23 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 13 нафар киши оғир тан жароҳати олди.