"Қайтиш ҳаққи" кўча-намойишлари сионистик режимга қарши янги фронтдир
Ҳамас ҳаракати сиёсий идораси аъзоси Халил Алҳия " Қайтиш ҳаққи ҳамда Ғазо қўршовига барҳам бериш кўча намойишларини сиоинстик режимининг "ёмон туши" га айланиб қолгани ва бу режимни ёмон тушидан нажот топа олмаслигини таъкидлади.
Халил Алҳия ўз сўзларида қўшимча қилиб айтдики, бизлар дунё миқёсида фаластинликларни ҳимоя қиладиган инсонлар ва томонларнинг позицияларини олқишлаймиз аммо бизларга пичоқ урадиган ва зарба етказадиган томонларни ҳеч қачон эсдан чиқармаймиз. Биз Халқаро Қуддус кунида буюк кўча -намойишларида кенг қатнашишни истаймиз.
Фаластин халқи жорий йилнинг 30 чи март кунидан бошлаб, " Ер-Замин куни" да Қайтиб келиш номли кенг қамровли кўча намойишларни бошлади ва сиоинстик режимини катта муаммоларга юзмаюз этдилар.
Қайтиш ҳаққи кўча намойишлари амалий равишда халқаро миқёсидаги мувозанатни фаласттинликлар фойдасига ҳал этилишига замин яратмоқда.
АҚШ, сионистик режими ва бошқа айрим реакцион араб режимлари ҳокимларини "аср муомаласи" қолабида халқаро мувозанатни сиоинстик режимнинг фойдасига ҳал қилишга уринаётганлиги билан бир шароитда фаластинликлар муқовимат ҳаракатининг тули потенсиаллари, жумладан Қайтиш ҳаққи намойишларига таяниб, амалий равишда сионистик режими фитналарига қарши кураш учун янги бир фронтни очишга муваффақ бўлишди.
Минтақа ва Фаластин масаласидаги таҳлилчи Саъдуллоҳ Зореъий Фаластин халқнинг стратегияи ҳамда Қайтиш ҳаққи намойишларининг мақсади ва ютуқларини таҳлил этиб қуйидагича фикр билдиради: Қайтиш ҳаққи кўча намойишларининг асосий мақсадларидан бири минтақа ўзгаришлари ва ҳодисалари туфайли эслардан чиққан Фаластин масаласини эсга келтириш ва унга қайта эътибор қаратишдир.
Иккинчи мақсади ҳам 6 миллиондан кўпроқ фаластинлик қочқинлар масаласига дунё миқёсидаги таважжуҳни жалб этиш ҳисобланади.
Зореъий уччинчи мақсадни 2007 -чи йилдан бери сиоинстик режими томонидан қўршовга олинган Ғазо сектори халқининг вазиятига ечим топиш ва бу муаммога ҳам эътиборни кучайтириш эканлигини таъкидлади.
Фаластинликларнинг янги ҳатти- ҳаракати сионистик режимининг золимона сиёсатлари ҳамда Ғазо сектори қўршовига барҳам бериш учун эътиборларни кучайтирмоқда.
Қайтиш ҳаққи кўча намойишлари эса фаластинликлар арабий режимлар ҳокимлари жумладан Ол Сауд режими томонидан таклиф этилган ҳал йўлни қабьул қимлмаслиги ва бу йўл пайида эмаслигини намоён этмоқда.
Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳам бир неча олдин билдирган изҳоротида фаластинликлар сионистик режими билан ярашувга ё рози бўлиб, унга тегишли мувозанат ва муносабатни қабул қилишлари керак ва ё сукут сақлаб, бир четга жим ўттиришлари лозим деб иддао қилганди.
Аммо фаластинликларнинг кўрсатган аксилмаллари уларни зиллат-хорлик билан босқинчи сиоинстик режими билан яраша олмаслиги, бир четда ҳам жим турмаслиги ва сукут қилмаслигини яққол исботлади. Шунингдек Муҳаммад бин Салмонга ўхшаган кимсаларни Фаластин тақдирини белигиллашига йўл қўйилмаслиги аллақачон маълум бўлган.
Дарвоқи фаластинликларнинг ҳатти-ҳаракати муқовиматни давом эттиришлари ва сионистлар қаршисида тура олишларидан далолат беради.
Қайтиш ҳаққи кўча намойишлари ички кўринишида ҳам сиоинстик режимининг бош оғриқлари, ҳамда Фаластин муқовимат кучлари мувафаққиятининг нишонаси ҳисобланади.
Фаластинликларни сиоинстик режимининг турли жиноятлари ва душманона сиёсатларига қайтарган жавобларида ҳам бу босқинчи режимининг мағлубияти ва мувафаққиятсизликига яққол шоҳид бўлиш мумикн.
Сионистик режимининг тажовузлари ва жиноятларига қарши Фаластин муқовамат кучларининг ракета билан жавоб қайтаргани ёнида фаластинликларнинг Қайтиш ҳаққи кўча намойишларини давом этиши сионистик режимининг бутунлай мағлуб бўлишига замин яратмоқда. Зеро бу режим ҳозиргача фаластинликларнинг барча маданий ва қуролли аксиламаллари қаршисида қаттиқ мувафаққиятсизликкка учраган.
Фаластин масъуллари уни таъкидлаган мулоҳаза қилишга ундайдиган масала , Қайтиш ҳаққи намойишлари ва Халқаро Қуддус куни ўртасидаги боғлиқлик ва алоқалардир.
Шубҳасиз халқаро Қуддус куни Фаластин халқининг орзу -армонларини ҳимоя қилиш ҳаракатларини тезлаштиришда худди мотор дек хизмат қилмоқда.
Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунига Халқаро Қуддус номини беришлари билан Фаластин ва Қуддуси шарифни ҳимоя қилиш ҳамда муқовимат садосини бутун жаҳонда кенгайтиришда муваффақ бўлдилар.
Халқаро Қуддус куни илгаригидек Фаластин ва Қуддуси шариф мавзусини бутун жаҳон аҳли эсига келтираётган Ҳазрат Имом Хумайний (р.а)нинг буюк ишлари ва ташаббусларидан эди.
Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси шуниндек Халқаро Қуддус кунини эълон қилишлари билан босқинчи сионистлар қаршисида тура олиб Фаластин халқининг ҳақ- ҳуқуқини ҳимоялаш учун Фаластин масаласи ва армонларини ислом оламидаги энг биринчи галдаги мавзў эканлигини таъкидладилар.