Афғонистон президенти Толибон билан оташкесим муддатини узайтирди
Ашраф Ғани шанба кечаси видеобаёноти орқали Толибон билан оташкесим муддати узайтирилганини эълон қилди
ИРНАнинг маълум қилишича, Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакат хавфсизлик кучларига Толибон билан эълон қилинган отшакесим муддатини Фитр ҳайитининг тўртинчи кунидан бошлаб узайтириш фармонини берди.
Ашраф Ғани Толибон гуруҳини ҳам учкунлик оташкесим муддатини давом эттиришга чақирди.
Ўтган сешанба куни Афғонистон ҳукумати Фитр ҳайити муносабати билан Толибон гуруҳи билан бир ҳафта давомида оташкесим эълон қилган эди.
Рамазон ҳайити Афғонистонда жума куни нишонланган эди.
Толибон гуруҳи ҳам Афғонисон ҳукуматининг ўт очишни тўхтатиш борасидаги таклифини қабул қилди.Бироқ бу оташкесим хорижий кучларга тегишли бўлмаслигини баён қилди.