Яман ғарбида саудиялик ўнлаб ёлланмалар асирга олинди
(last modified Mon, 18 Jun 2018 13:29:23 GMT )
июн 18, 2018 18:29 Asia/Tashkent
  • Яман ғарбида саудиялик ўнлаб ёлланмалар асирга олинди
    Яман ғарбида саудиялик ўнлаб ёлланмалар асирга олинди

Яман армияси ва халқ кучлари ушбу мамлакатнинг ғарбий соҳилларида ўнлаб саудиялик ёлланмаларни асирга олишга муваффақ бўлишди.

Ливаннинг ал-Уҳд ахборот сайтининг якшанба куни тарқатган хабарига кўра, Яман Ансоруллоҳ сиёсий идорасининг аъзоси Али ал-Эмоднинг маълум қилишича, мазкур 160 нафар асирлар ал-Ҳадийда шаҳрига ташқаридан олиб келинган. 

Шу билан бир пайтда, Яман армияси ал-Ҳадийда вилоятида Саудия коалициясининг қамалда қолганларидан Яман қуролли кучларига таслим бўлишларини талаб этди. 

Ўтган бир неча кунларда Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги томонидан Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда шаҳрининг жанубига қарата амалга оширган ҳужумида муваффақиятсизликка учради. Саудия коалициясига қарашли жангарилар учта минтақада қамалда қолишди ва уларни қўллаб турадиган мадад линияси билан алоқалари узилган. 

Шу билан бирга, Ансоруллоҳ ҳаракатининг сиёсий кенгаши аъзоси Муҳаммад ал-Бахитий шундай айтдики, Саудия арабистони ва Бирлашган араб амилиги коалицияси  ал-Ҳадийда жангида

қақшатқич зарбаларга учраб катта талофатларни бошдан ўтказди. Айни пайтда ушбу минтақадаги ташаббускорлик ҳаракатлари Яман армияси ва халқ кучлари қўлига ўтган. 

Ёрлиқ