Башор Асад: Сурия ҳукумати халқ ҳимоясига эгадир
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i35634-Башор_Асад_Сурия_ҳукумати_халқ_ҳимоясига_эгадир
Ғарбнинг иддаоларига хилоф равишда Сурия ҳукуматини халқ ҳимоя этмоқда ва шу сабабдан ҳалигача қудрат бошида турибди.
(last modified 2018-08-22T17:55:42+00:00 )
июн 24, 2018 16:17 Asia/Tashkent
  • Башор Асад: Сурия ҳукумати халқ ҳимоясига эгадир

Ғарбнинг иддаоларига хилоф равишда Сурия ҳукуматини халқ ҳимоя этмоқда ва шу сабабдан ҳалигача қудрат бошида турибди.

Мухбиримизнинг маълум қилишича, Сурия президенти Башор Асад  NBC телеканали билан қилган суҳбатида Сурия ҳукумати террорчиларга қарши курашаётгани, аммо Англия, Франция, Америка  ва бошқа айрим давлатлар террорчиларни ҳимоя этаётгани ҳамда Сурия ҳукумати ушбу курашларда халқнинг ҳимоясидан баҳраманд бўлаётганини баён қилди.

Башор Асад Россия билан алоқалари ҳақида шундай деди: "Сурия олтмиш йилдан кўпроқ вақт давомида Россия билан яхши алоқага эгадир ва Москва  ҳеж вақт бирон масалани юклатиш учун ҳаракат қилмаган. Бироқ  қарама-қарши  назарлар барча давлатлар ўртасида мавжуд ва бу мавзу комил тарзда табиийдир."

Башор Асад Сурия ҳукумати томонидан якуний қарор қабул қилиниши ва ҳеж ким бу борада шубҳа  қилмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.