Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Минтақадаги ўзгаришлар муқовамат ҳаракатининг фойдасига бўлияпти
Минтақанинг ҳозирги вазиятини муқовамат ҳаракатининг фойдасига бўлмоқда деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, минтақадаги ўзгаришлардан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқчи бўлганлар, ўзларининг ушбу ҳаракатларини тўхтатишлари керак
Ливан ҳизбуллоҳ бош котибига кўра, минтақадаги ўзгаришлар муқовамат ҳаракатининг фойдасига бўлади ва Суриядаги қуролланган гуруҳлар айни пайтда парчаланиб кетишмоқда.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Саййид Ҳасан Насруллоҳ кеча жума куни ўз чиқишида минтақанинг ҳозирги вазиятини муқовамат ҳаракатининг фойдасига бўлмоқда деб атади ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, минтақадаги ўзгаришлардан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқчи бўлганлар, ўзларининг ушбу ҳаракатларини тўхтатишлари керак.
Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Суриядаги воқеаларга ва ушбу мамлакатдаги террорчиларнинг мағлубиятга учрашларига ишора қилиб шундай айтдики, Сурия уруши бутун минтақанинг уруши ва келажаги бўлиб, бугунги кунда Сурия жанубида террорчи гуруҳларнинг барҳам топаётгани аломатлари ҳам кўзга ташланмоқда.
Шунингдек у, суриялик қочқинларнинг ўз юртларига кўнгилли бўлиб қайтишларини истади ва Ҳизбуллоҳнинг ушбу мавзуда ёрдам кўрсатишини таъкидлади.
Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Сурия чегарасидаги Ироқнинг муқовамат гуруҳларига қарата малга оширилган ҳаво ҳужумларга ишора қилиб шундай айтдики, ушбу ҳужум албатта жавобсиз қолмайди.